Жавоб: Истиҳзоъ – бошқа бир мусулмон биродарининг устидан кулиш ва обрўсини тўкишдир. Ва бу нарса мумкин эмас.
Аллоҳ таоло бу нарсадан қайтариб, шундай деб марҳамат қилади: «Эй иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин), эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон! Ва ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар ўзлари золимлардир» [Ҳужурот сураси: 11].