17-савол: Ҳасад нима?

Жавоб: Ҳасад-бировга етган неъматга рашк билан қараш ва ўша неъматнинг ўз соҳибидан кетишини қаттиқ хоҳлашдир.

Аллоҳ таоло айтади: «Ва ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан (паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман)»

[Фалақ сураси: 5].

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир-бирингизга ҳасад қилманглар, бир-бирингизни ёмон кўрманглар, орқангизни ўгириб (юз кўрмас бўлиб) кетманглар. Аллоҳнинг (бир-бирига) биродар бандалари бўлинглар!», - дедилар. Бухорий ва Муслим ривояти