Жавоб: Фил сураси ва тафсири:
«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.
Роббинг фил соҳибларини қандоқ қилганини билмадингми? Уларнинг макру ҳийласини зое кетказмадими? Ва уларнинг устига тўп-тўп қушларни юбормадими? Лойдан пиширилган тошларни отадиганларни? Бас, уларни қурт еб ташлаган ўсимликка ўхшатиб юбормадими?» [Фил сураси: 1-5].
Тафсир:
1-{ أَلَمۡ تَرَ كَيۡفَ فَعَلَ رَبُّكَ بِأَصۡحَٰبِ ٱلۡفِيلِ }
Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, Роббингиз Аброҳа ва унинг асҳоблари фил эгалари Каъбани йиқитмоқчи бўлганларида, қандай ҳалок қилганини кўрмадингизми?
2-{ أَلَمۡ يَجۡعَلۡ كَيۡدَهُمۡ فِي تَضۡلِيلٖ }
У зот уларнинг Каъбатуллоҳни вайрон қилиш учун қўллаган барча ҳийла-найрангларини барбод қилмадими? Ундан одамларни кеткиза олмадилар ҳам унга қўлларининг учини ҳам теккиза олишмади.
3-{ وَأَرۡسَلَ عَلَيۡهِمۡ طَيۡرًا أَبَابِيلَ }
У зот уларнинг устига тўп-тўп қушларни юборди.
4-{ تَرۡمِيهِم بِحِجَارَةٖ مِّن سِجِّيلٖ }
Уларнинг устига сополдан бўлган тошларни отардилар,
5-{ فَجَعَلَهُمۡ كَعَصۡفٖ مَّأۡكُولِۭ }
Ва у тошлар уларни қурт-қумурсқалар чайнаб ташлаган сомон каби илма-тешик қилиб юборди!