Жавоб: Такасур сураси ва тафсири:
«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.
Сизларни тўплаб-кўпайтириш машғул қилди! То қабрларни зиёрат қилгунингизча Йўқ! Сизлар тезда биласизлар. Яна йўқ! Сизлар тезда биласизлар. Йўқ! Агар сизлар аниқ илм ила билганингизда эди. Албатта, жаҳаннамни кўрасизлар. Ва яна, албатта, уни ишонч кўзи билан кўрасизлар. Сўнгра ўша кунда, албатта, берилган неъматлардан сўраласизлар» [Такасур сураси: 1-8].
Тафсир:
1-{ أَلۡهَىٰكُمُ ٱلتَّكَاثُرُ }
Эй инсонлар, сизларни мол-дунё тўплаб фахрланиш машғул қилди!
2-{ حَتَّىٰ زُرۡتُمُ ٱلۡمَقَابِرَ }
Сизлар то қабрларни зиёрат қилгунларингизча, яъни ўлиб, қабрга киргунларингизча сизларни мол-дунё тўплаб-кўпайтириш машғул қилди!
3-{ كَلَّا سَوۡفَ تَعۡلَمُونَ }
Йўқ, сизлар яқинда Аллоҳнинг тоатидан машғул қилган бу қилмишларингизнинг оқибатини билурсизлар!
4-{ ثُمَّ كَلَّا سَوۡفَ تَعۡلَمُونَ }
Яна бир бор йўқ, сизлар яқинда оқибатини билурсизлар.
5-{ كَلَّا لَوۡ تَعۡلَمُونَ عِلۡمَ ٱلۡيَقِينِ }
Йўқ, агар сизлар дунёга қул бўлиб қолишнинг оқибати нима эканлигини, эрта қиёмат бор эканини ва амалларингизга қараб мукофот ёки жазо олишингизни аниқ билганингизда эди, дунёга қул бўлиб қолмас эдингизлар!
Қасамки, албатта сизлар қиёмат куни дўзахни кўрурсизлар!
7-{ ثُمَّ لَتَرَوُنَّهَا عَيۡنَ ٱلۡيَقِينِ }
Яна бир бор қасамки, сизлар уни аниқ, шак-шубҳа қолмайдиган даражада кўрурсизлар!
8-{ ثُمَّ لَتُسۡـَٔلُنَّ يَوۡمَئِذٍ عَنِ ٱلنَّعِيمِ }
Сўнгра ана ўша кунда албатта ҳаёти дунёда сизларга ато этилган сиҳат-саломатлилик ва бойлик каби барча неъматлар тўғрисида масъул бўлурсизлар.