3-савол. Адият сурасини ўқинг ва тафсирланг!

Жавоб: Адият сураси ва тафсири:

«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.

Ҳарсиллаб чопувчи отлар билан қасам. Ўт чақнатиб чопувчи отлар билан қасам. Тонг чоғида ғорат қилувчи отлар билан қасам. Ўша пайтда чанг қўзғотдилар. Ва у ила жамоа ўртасига (ёриб) кирдилар. Албатта, инсон ўз Роббисига ношукрдир. Ва албатта, у ана шунга ўзи гувоҳдир. Албатта, у мол-дунёга ҳаддан ташқари ўчдир. У билмасми?! Қабрдагилар қўзғатилганда Ва кўкракларидаги ошкор бўлганда. Ўша кунда Роббилари улардан хабардор эканини?!» [Адият сураси: 1-11].

Тафсир:

1- { وَٱلۡعَٰدِيَٰتِ ضَبۡحٗا }

(Аллоҳ йўлида) ҳарсиллаб чопадиган (от)ларга қасам;

Бу ерда Аллоҳ югурганида ҳарсиллагани эшитиладиган отлар ила қасам ичмоқда.

2- { فَٱلۡمُورِيَٰتِ قَدۡحٗا }

Чопган пайтида туёқларини ерга шунчалик қаттиқ урганидан чақмоқлар чақадиган

отларга қасам;

3- { فَٱلۡمُغِيرَٰتِ صُبۡحٗا }

Тонг пайтида ёв устига бостириб борадиган от ларга қасам;

4- { فَأَثَرۡنَ بِهِۦ نَقۡعٗا }

Бас, ўшанда югурганларидан чанг-тўзон кўтариб;

5- { فَوَسَطۡنَ بِهِۦ جَمۡعًا }

Шу чанг-тўзон билан душман жамоасининг ўртасига кириб келадиган отларга қасамки;

6- { إِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ لِرَبِّهِۦ لَكَنُودٞ }

Шак-шубҳасиз, кофир инсон ўз Роббисига унга ато этган неъматларга кўрнамаклик қилгувчидир.

7- { وَإِنَّهُۥ عَلَىٰ ذَٰلِكَ لَشَهِيدٞ }

Ва шак-шубҳасиз, у бунга (ўзининг бу ношукурлигига) гувоҳдир. Инсон инкор қила олмайдиган даражада Аллоҳнинг неъматлари кўпдир.

{ وَإِنَّهُۥ لِحُبِّ ٱلۡخَيۡرِ لَشَدِيدٌ }

Ва шак-шубҳасиз, у мол-дунё муҳаббатига жуда қаттиқ берилгувчидир. Ва жуда қаттиқ молига бахиллик қилувчидир.

9- { ۞أَفَلَا يَعۡلَمُ إِذَا بُعۡثِرَ مَا فِي ٱلۡقُبُورِ }

Ахир у билмасмики, Қиёмат қойим бўлиб, қабрларнинг ичидаги нарсалар-жасадларга қайта жон ато этилиб, ташқарига ҳисоб-китоб, жазо ёки мукофот учун чиқарилганида, ишлар у ўйлагандай эмаслигини билади.

10- { وَحُصِّلَ مَا فِي ٱلصُّدُورِ }

Ва диллардаги сирлар ошкор қилинганида, яъни диллардаги ниятлар ва эътиқодлар ошкор бўлганида;

11- { إِنَّ رَبَّهُم بِهِمۡ يَوۡمَئِذٖ لَّخَبِيرُۢ }

Ана ўша Кунда шак-шубҳасиз, Роббилари улардан, яъни барча халойиқнинг ҳаёти дунёда қилиб ўтган ишларидан огоҳ-хабардор ва бандалари у зотдан ҳеч нарсани яшира олмайдилар. Кейин шу амалларига кўра Аллоҳ уларнинг мукофотини ёки жазосини беради.