2-савол: Залзала сурасини ўқинг ва тафсирланг!

Жавоб: Залзала сураси ва тафсири:

«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.

Вақтики, ер ўзига хос зилзилага тушса. Ва ер ўз юкларини отиб чиқарса. Ва инсон, унга нима бўлди?!, деса. Ўша кунда у(ер) ўз хабарини айтадир. Сенинг Роббинг унга ваҳий юборганини. Ўша кунда одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, амалларини кўриш учун жойларидан қўзғаладир. Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир. ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир» [Залзала сураси 1-8].

Тафсир:

1- { إِذَا زُلۡزِلَتِ ٱلۡأَرۡضُ زِلۡزَالَهَا }

Вақтики, қиёмат кунида ер ўзининг энг даҳшатли зилзиласи билан ларзага тушганида;

2- { وَأَخۡرَجَتِ ٱلۡأَرۡضُ أَثۡقَالَهَا }

Ва Ер ўз бағридаги хазинаю дафиналардан ва инсон жасадларидан иборат «юк»ларини юзага чиқариб ташлаганида;

3- { وَقَالَ ٱلۡإِنسَٰنُ مَا لَهَا }

Ва ҳаётлик пайтида қайта тирилишни инкор қилгувчи бўлган инсон қайта тирилганидан даҳшатга тушиб: «Ерга нима бўлди ўзи? Нимага бунақа қаттиқ зилзила бўлмоқда?»,- деб қолганида;

4- { يَوۡمَئِذٖ تُحَدِّثُ أَخۡبَارَهَا }

Ана ўша Кунда Ер ўз хабарларини сўзлар! Ернинг устида қандай яхши амал қилинган бўлса, яхшиликми ёки ёмонликми, хабарини беради.

5- { بِأَنَّ رَبَّكَ أَوۡحَىٰ لَهَا }

Роббингиз унга ваҳий қил(иб, сўзлашга буюргани сабабли, ўз хабарларини сўзлар!

6- { يَوۡمَئِذٖ يَصۡدُرُ ٱلنَّاسُ أَشۡتَاتٗا لِّيُرَوۡاْ أَعۡمَٰلَهُمۡ }

Ўша Кунда одамлар, уларга қилиб ўтган амалларининг жазо ёки мукофотлари кўрсатилиши учун тўда-тўда бўлиб чиқиб келурлар!

7- { فَمَن يَعۡمَلۡ مِثۡقَالَ ذَرَّةٍ خَيۡرٗا يَرَهُۥ }

Бас, ким ҳаёти дунёдалик пайтида зарра мисқоличалик яхшилик қилса, Қиёмат Кунида ўшани кўрур.

8- { وَمَن يَعۡمَلۡ مِثۡقَالَ ذَرَّةٖ شَرّٗا يَرَهُۥ }

Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур!

(Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам катта-кичиги бўлмайди. Ҳаммасининг ҳисоб-китоби бўлади, қиёматда жавоб бериш керак. Ҳар доим яхшиликни қилиб, агар у кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам, ёмонликдан қочиш керак.)