16-савол: Фалақ сурасини ўқинг ва тафсирланг!

Жавоб: Фалақ сураси ва тафсири:

«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.

Тонг Роббисидан паноҳ сўрайман. У яратган нарсалар ёмонлигидан. Ва кириб келган қоронғулик ёмонлигидан. Ва тугунларга дам солувчилар ёмонлигидан. Ва ҳасад қилган ҳасадчининг ёмонлигидан, деб айт. [Фалақ сураси: 1-5].

Тафсир:

1-{ قُلۡ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلۡفَلَقِ }

Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, айтинг: «Мен тонг Роббисидан менга паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман;

2-{ مِن شَرِّ مَا خَلَقَ }

— Ўзи яратган нарсаларнинг ёмонлигидан;

3-{ وَمِن شَرِّ غَاسِقٍ إِذَا وَقَبَ }

— Зулмат кирган вақтда, тунда чиқадиган ўғриларми ёки бошқа ёмон ҳайвонларми уларнинг барчасидан паноҳ сўрайман.

4-{ وَمِن شَرِّ ٱلنَّفَّٰثَٰتِ فِي ٱلۡعُقَدِ }

— Тугунларга дам солгувчи жодугарларнинг ёмонлигидан;

(Сеҳргарлар бировни сеҳрлаб зарар етказмоқчи бўлса, ип олиб, ўқийдиган нарсасини ўқиб, дам солиб, ипни бир тугиб, яна бир дам солиб, яна тугиб, охирига етказар экан.)

5-{ وَمِن شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ }

— Ва Аллоҳ инсонларга берган неъматларини кўра олмай ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб, илтижо қилурман.У ҳасади ила бу неъматларни бандадан кетиши ва банда ёмон зарарларга учрашини хоҳлайди.