Жавоб: Ихлос сураси ва тафсири:
«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.
Айтинг: «У Аллоҳ ягонадир». Аллоҳ сомаддир. (Ҳожатларни ва рағбатларни қондирувчидир.) У туғмаган ва туғилмаган. Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган. [Ихлос сураси: 1-4].
Тафсир:
1-{ قُلۡ هُوَ ٱللَّهُ أَحَدٌ }
Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, айтинг: «У — Аллоҳ Ягонадир. Яъни, Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У яккаю ёлғиздир.
Аллоҳ барча ҳожатлар билан кўзлангувчидир яъни, барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир.
{ لَمۡ يَلِدۡ وَلَمۡ يُولَدۡ }
У туғмаган ва туғилмагандир, яъни Аллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий Зотдир.
{ وَلَمۡ يَكُن لَّهُۥ كُفُوًا أَحَدُۢ }
(Аллоҳ таолога бирор зот на зотида, на сифатида ва на амалида тенг бўлган эмас, бўлолмайди ҳам.)
Ва махлуқотлардан ҳеч ким У зотга тенг эмасдир».