1-савол: Фотиҳа сурасини ўқинг ва тафсир қилинг.

Жавоб: Фотиҳа сураси ва тафсири:

«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман. Барча мақтов, шукрлар оламларнинг Роббиси(тарбиячиси) Аллоҳга бўлсин. У Роҳман ва Раҳийм... У қиёмат кунининг подшоҳи, эгаси. Фақат сенгагина ибодат қиламиз ва фақат сендангина ёрдам сўраймиз. Бизни тўғри йўлга бошлагин. Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас» [Фотиҳа сураси: 1 -7].

Тафсири:

«Фотиҳа» сўзи луғатда «очувчи» деган маънони беради. Аллоҳ таолонинг китоби шу сура билан очилгани учун «Фотиҳа» яъни, очувчи деб аталган.

1- { بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ }

Аллоҳнинг номи билан, ундан ёрдам сўраган ҳолда ва у зотнинг зикри ила барака берилишини умид қилиб Қуръон ўқишни бошлайман.

— Аллоҳ: яъни ҳақиқий илоҳ ва маъбуд, у зотдан бошқа ҳеч ким бу исм ила номланмайди.

— Ар-Рохман: яъни кенг раҳмат эгаси ва у зотнинг меҳри-раҳмати барча нарсани ўраб олгандир.

— Ар-Рохийм: яъни мўминларга раҳмли зот.

2- { ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ }

Барча мақтов, шукрлар ва комиллик ёлғиз Аллоҳга бўлсин.

3- { ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ }

У Роҳман ва Раҳийм...

(Юқорида бунинг тафсирини зикр қилдик)

4- { مَٰلِكِ يَوۡمِ ٱلدِّينِ }

Жазо (Қиёмат) кунининг Эгаси — Подшоҳи.

5- { إِيَّاكَ نَعۡبُدُ وَإِيَّاكَ نَسۡتَعِينُ }

Фақат сенгагина ибодат қиламиз ва фақат сендангина ёрдам сўраймиз.

6- { ٱهۡدِنَا ٱلصِّرَٰطَ ٱلۡمُسۡتَقِيمَ }

Бизни тўғри йўлга, яъни исломга ва суннатга бошлагин.

7- { صِرَٰطَ ٱلَّذِينَ أَنۡعَمۡتَ عَلَيۡهِمۡ غَيۡرِ ٱلۡمَغۡضُوبِ عَلَيۡهِمۡ وَلَا ٱلضَّآلِّينَ }

Ўзинг неъмат берганларнинг, яъни пайғамбарлару уларга эргашган солиҳ бандаларнинг йўлига бошлагин, ғазабга дучор бўлган яҳудийларнинг йўлига эмас, адашган насороларникига ҳам эмас.

– Бу сурани ўқигандан кейин «Аамин» (яъни қабул айла) дейиш суннатдир