11-савол: Қурайш қачон Каъбани қайтадан қурди?

Жавоб: Қурайш Каъбани Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўттиз беш ёшга тўлганларида қайтадан қурди.

Қурайш Каъбага қора тошни қўйиш вақти келганда уни ким қўйишлигида бир-бирлари билан келиша олмай қолган вақтида ўртага Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳакам қилди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам кийимларини ечиб ерга қўйдилар ва ҳар бир қабила бошчисини кийимнинг бир томонидан ушлаб кўтаришга буюрдилар. Қора тош ўрнига келганда эса муборак қўллари билан олиб уни ўз ўрнига қўйдилар.