3-савол: Таҳоратнинг қандай фазилатлари бор?

Жавоб: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Агар мусулмон киши таҳорат олиб юзини ювса, кўзлари билан қилган барча хато камчиликлар тушган сув билан бирга «ёки охирги тушган томчи билан бирга» чиқиб кетади. Агар у қўлларини ювса, қўли билан ушлаб қилган барча гуноҳлари шу сув «ёки охирги томчиси» билан бирга чиқиб кетади. Агар у оёқларини ювса, оёқлари билан қилган барча гуноҳлари шу сув билан «ёки охирги томчи билан» чиқиб кетади. Шундай қилиб таҳоратдан гуноҳлари тўкилган ҳолатда чиқиб кетади». Муслим ривояти