25-савол: Мусулмон киши қандай намоз ўқийди?

Жавоб: Намознинг кўриниши:

1-Бутун бадани ила қиблага қараб туради, ён-атрофга қарамасдан, бурилмасдан туради.

2-Сўнгра қалбида ўқимоқчи бўлган намозини ният қилади. Нимани ният қилганини нутқ қилмайди.

3-Сўнгра такбиротул эҳромни «Аллоҳу акбар»,- деб айтади. Қўлларини такбир пайтида елкалари миқдорида кўтаради.

4-Сўнгра ўнг қўлининг кафтини чап қўлинининг кафтининг устига иккаласини эса, кўкрагининг устига қўяди.

5-Сўнгра истифтоҳ дуосини ўқийди ва айтадики: (اللَّهُمَّ بَاعِدْ بَيْنِي وَبَيْنَ خَطَايَايَ كَمَا بَاعَدْتَ بَيْنَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ، اللَّهُمَّ نَقِّنِي مِنْ خَطَايَايَ كَمَا يُنَقَّى الثَّوْبُ الأَبْيَضُ مِنَ الدَّنَسِ، اللَّهُمَّ اغْسِلْنِي مِنْ خَطَايَايَ بِالثَّلْجِ وَالْمَاءِ وَالْبَرَدِ).

Маъноси: Аллоҳим, мен билан хатоларим орасини мағриб билан машриқ ўртасини узоқ қилганинг каби йироқ эт. Аллоҳим! Оппоқ либос кирликдан тозалангани каби мени ҳам хатоларимдан тоза эт. Аллоҳим! Мени хатоларимдан қор билан, сув билан ва дўл билан юв-покла!

ёки

(سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ، وَتَبَارَكَ اسْمُكَ، وَتَعَالَى جَدُّكَ، وَلاَ إِلَهَ غَيْرُكَ).

«Субхаанакаллоҳумма ва бихамдик ва табаарокасмука ва таъаала жаддука ва лаа илааҳа ғойрўка», – деб айтиш.

Маъноси:

Эй Аллоҳ! Сен (барча айбу нуқсонлардан) поксан. Сенинг ҳамдинг билан (тасбеҳ айтдим). Сенинг исминг баракотли, улуғлигинг олий бўлди ва Сендан ўзга илоҳ (и барҳақ) йўқдир.

Сўнгра: «Аъузу биллаҳи минашшайтоониррожийм»,- деб Аллоҳдан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сурайди. 7-Сўнгра, бисмиллаҳни айтиб фотиҳа сурасини ўқийди: Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан «Барча мақтов, шукрлар оламларнинг Роббиси Аллоҳга бўлсин» У Роҳман ва Раҳийм... (Барчага-кофирга ҳам, мўъминга ҳам меҳрибон ва неъмат берувчи. "Роҳман" сифати фақат Аллоҳга хос бўлиб, ундан бошқа ҳеч кимга нисбатан бу сифатни ишлатиб бўлмайди. "Раҳийм" сифати, хосроқ бўлиб, фақат мўъминларга қиёмат куни раҳм қилувчи маъносини англатади ва Аллоҳдан ўзгаларга, жумладан, Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан ҳам ишлатилади.) У Қиёмат кунининг подшоҳи, эгаси. ("Дин" сўзи арабчада ҳисоб, жазо, мукофот маъноларини билдиради. "Явмид дин"-қиёмат кунида бандалар қайта тирилтирилиб ҳисоб-китоб қилинади. Яхшига мукофот, ёмонга жазо берилади. Бу оятни ўқиганда қиёматни эслаб, ўша даҳшатли кунда фақат Аллоҳнинг ўзи ҳукм чиқаришини, ўша ерда уялиб қолмасликни эслаб, унга тайёргарлик кўришга аҳд қилинади.) Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз. ( "Иййака наъбуду" "фақат Сенга ибодат қиламиз" маъносини англатади. Бу эса, банда тарафидан Аллоҳга берилган улкан ваъда. Аллоҳ таоло барчамизни ушбу ваъданинг устидан чиқадиганлардан қилсин. "Иййака настаъин" ҳам, фақат Аллоҳдангина ёрдам сўраш маъносини англатади.) Бизни тўғри йўлга бошлагин. ("Ҳидоятга бошлаш" луғатда бирор нарсага лутф билан йўллаб қўйишга айтилади.) Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас». [Фотиҳа сураси: 1-7].

Сўнгра «Аамин»,- деб айтади. Маъноси: Аллоҳим қабул айла!

8-Сўнгра, Қуръондан қўлдан келгунча зам сура ўқийди. Бомдод намозини узунроқ ўқийди.

9-Сўнгра рукуъ қилади, яъни Аллоҳни улуғлаб белини букади. Рукуъ қилаётган вақтда такбир айтади ва шу вақтни ўзида қўлларини елка миқдорича кўтаради.

Белини ва бошини теккис қилиб икки қўлини бармоқларини орасини очган ҳолда тиззасига қўяди.

10-Рукуъда «Субхаана роббиляъазиим» деб уч марта айтади. Ҳохласа «Субхаанакаллоҳумма ва биҳамдик, Аллоҳуммағфирлии»,- деб қўшса ҳам бўлади.

11-Сўнгра бошини рукуъдан кўтарганча «самиъаллоҳў лиман хамидаҳ»,- деб айтади. Ва кўтарилаётганда ҳам қўлларини елка миқдорича кўтаради. Имомга эргашган инсон эса, юқоридагини айтмайди. Балки «Роббанаа ва лакалхамд»,- деб айтади.

Сўнгра «Роббана ва лакалхамдў мил'ас-самааваати ва мил'ал- арзи ва маа байнаҳумаа ва мила маа ши'та мин шай'ин баъд»,- деб айтади.

Маъноси: Осмонлару ер ва улар ўртасидаги нарсалар миқдорича, яна Ўзинг хоҳлаган нарса миқдорича (ҳамд бўлсин).

13-Сўнгра биринчи саждага кетади: ва саждага кетаётган вақтда «Аллоҳу акбар»,- деб айтади. Ва еттита аъзоси билан сажда қилади. Улар: Пешона, бурун, икки кафт, икки тиззи ва икки оёқнинг учлари.

Саждада қорнини икки сонидан, чиғаноқларини биқинидан ва билакларини ердан узоқда тутади. Панжаларини учини қиблага қаратади.

14-Ва саждада «Субхаана роббилаълаа»,- деб уч марта айтади. Ҳохласа «Субхаанакаллоҳумма ва бихамдик, Аллоҳуммағфирлии»,- деб қўшса ҳам бўлади.

15-Сўнгра саждадан бошини «Аллоҳу акбар»,- деб кўтаради.

16-Сўнгра икки сажда орасида ва ташаҳҳудда ўтирганда чап оёғи устига ўтириб, ўнг оёғини тик қилиб панжаларини қиблага қаратади. Ташаҳҳудда ҳам ҳудди шу кўриниш, аммо ўрта бармоғи билан бош бармоқни узук каби боғлайди ва кўрсаткич бармоғини дуо қилаётганда ҳаракатлантиради. Ва чап қўлини чап сонига бармоқларини бир-бирига жипс қилиб теккис ҳолда қиблага қаратади.

17- Ва икки сажда орасида: ( اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي، وَارْحَمْنِي، وَاهْدِنِي، وَاجْبُرْنِي، وَعَافِنِي وَارْزُقْنِي، وَارْفَعْنِي ).

«Роббиғфирлии варҳамнии ваҳдинии важбўрнии ва ъаафинии варзўқний варфаъний»,- деб айтади.

Маъноси: Роббим, мени мағфират эт. Менга раҳм эт. Мени ҳидоят қил, ўнгла ва офият (соғлик) ато эт. Менга ризқ бер ва мени баланд қил.

18-Сўнгра биринчи марта сажда қилгандай иккинчи маротаба ҳам сажда қилади. Иккинчисига бораётиб хам сажда қилади.

19-Сўнгра «Аллоҳу акбар»,- деган ҳолда иккинчи саждадан кўтарилади. Иккинчи ракатни ҳам биринчи ракат каби ўқийди, фақат истифтоҳ дуосини ўқимайди.

20-Сўнгра иккинчи ракатга «Аллоҳу акбар»,- деган ҳолда ўтиради. Икки сажда ўртасида ўтиргандай ўтиради.

Ва ташаҳҳудни ўқийди: Ташаҳҳуд: «Аттаҳиййаату лиллаахи вас-солаваату ват-тоййибаат Ассаламу ъалайка айюҳан-набийю ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ. Ассаламу ъалайна ва ъалаа ъибадиллааҳис- солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоху ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва росуулуҳ»

Маъноси: Саломлар (ёки қавлий ибодатлар), намозлар (ёки баданий ибодатлар) ва (ҳамду санода ишлатиладиган) тоййиба-покиза сўзлар-амаллар Аллоҳ учундир. Эй Набий! Сизга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракотлари бўлсин. Бизга ҳамда Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга (ҳақ) маъбуд йўқ ва Муҳаммад Унинг қули ҳамда расулидир.

Саловат: "Аллоҳумма, солли ъалаа

Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад,

камаа соллайта ъалаа Иброоҳиима ва ъалаа аали Иброоҳийм. Иннака ҳамийдум- мажийд. Аллоҳумма, баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброоҳиима ва ъалаа аали Иброоҳийм. Иннака ҳамиидум мажийд».

Маъноси: Эй Аллоҳ! Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига раҳмат этганинг каби Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам раҳм қил. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан. Эй Аллоҳ! Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига баракот-хайр ато этганингдек Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам баракот-хайр ато эт. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан.

Саловатдан кейинги дуо: «Аллоҳумма, инний аъуузу бика мин ъазаабил-қобри ва мин ъазааби жаҳаннама ва мин фитнатил-маҳйаа вал-мамаати ва мин шарри фитнатил- масийҳид-дажжаал».

Маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан қабр азобидан, жаҳаннам азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан ҳамда масиҳи Дажжол фитнасининг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўрайман. Сўнгра Роббисига ўзи хоҳлаган дуолар билан дунё ва охират яхшиликларидан сураб дуо қилади.

22-Сўнгра ўнг ва чап томонига Ассалааму алайкум ва рохматуллоҳ»,- деб салом беради.

23-Агар намоз икки ёки уч ракат бўладиган бўлса, аттахиётни ўқигандан кейин учинчи ракатга туради.

24-Учинчи ракатга тураётган вақтида «Аллоҳу акбар»,- дейди ва қўлларини ўша вақтда елкаси баробарида кўтаради.

25-Сўнгра намозини қолганини ҳам иккинчи ракат каби ўқийди фақат фотиҳа сурасини ўқиш билан чекланади.

26-Охирги ташаҳҳудда икки ёнбоши ила ўтириб, чап оёғини ўнг томонга чиқариб ўнг оёғини ерга тик қадамоқлиги керак. Ва қўлларини олдинги ташаҳҳудда қўйгандай сонига қўяди.

27-Ҳар доим охирги ракаттан кейин ўтирганда, ташаҳҳудни ва саловатни ўқийди ва дуо қилади.

28-Сўнгра ўнг ва чап томонига Ассалааму алайкум ва рохматуллоҳ»,- деб салом беради.